Kirish
Saytga a'zo bo'lish
XAMMASI SEKS VIDEO VA RASMLAR
SEKS TANISHUV PORTAL KIRING
Sevgi saroblari
SEVGI SAROBLARI

(7 - qism)
Шунақа одамлар ҳам бўларкан-да!..
Шу манзара негадир унинг хаёлларини чалкаштириб ташлаганди. Низомиддин билан қанча вақт шаҳар кезганини ҳам идрок этмади. Узоқ вақт турли ўй-хаёллар исканжасида азобланди. Кўз ўнгида ногиронлар аравачасини маҳкам ушлаганча олдинга босаётган эркак, аравачадаги одам қараса иложсиз сесканиб қўядиган аёл гавдалангани сайин Майсарани чуқурроқ англаб борар, сал қурса сўниб қолаёзган меҳри товланиб тезроқ унинг ҳузурига етиб боришни ихтиёр қила бошлаганди.
— Наҳотки, шундай одамлар бўлса? — ўйларди у. — Шундай хотинниям хотин қилиб олиб юрса!.. Мен-чи?.. Арзимаган оқ доғларини деб ўзим бир умр орзулаган хотинимдан юз ўгириб ўтирибман. Уни маломатга қўйиб, буёқда ўзимниям гап-сўзга тиқиб индамасдан юрибман… Йўқ, бормасам, уни уйга олиб кетмасам бўлмайди. Етар шунча аразлаб ўтиргани. Етар! Етар!.. Агар уни олиб кетмасам, узр сўрамасам ўзимни кечира олмайман. Мендан ифлос, исқирт, пасткаш эркак бўлмайди дунёда!

Кутилганидек, Соливойни қайнонаси ҳам, қайнота, қайнсингиллар ҳам совуққонлик билан қарши олишди. Куёвлиги учун остига кўрпачалар тўшаб совуққина қилиб ўтиришга таклиф этишди. Соливой эса бу тахлит муносабатга унчалик эътибор қилмас, фақат Майсарани қидирарди.
Хайрият, Майсара ошхонада куймаланиб нимадир пишираётган экан. Сингилларидан бири чиқиб чақириб келди.
У секин ичкарига кириб келди-да, эшитилар-эшитилмас салом берди.
Хотинига кўзи тушган Соливой дик этиб ўрнидан турди ва Майсарага тик боқди.
— Кетайлик энди! — дея сўз бошлади эҳтиёткорлик билан. — Уйимиз ҳувиллаб қолди-ку сенсиз!..
Майсаранинг кўзларидан ёш сизиб чиқиб юзларини ювиб туша бошлади.
— Нега индамайсан? — сўради Соливой. — Тўғри… Сени қаттиқ хафа қилдим… Лекин… Мени кечир, Майсара!.. Билмасдан… Сени ўз вақтида тушуна олмадим…
— Мен энди бора олмайман сизникига. — деди Майсара кўз ёшларини артиб. — Кечиринг!.. Аллақачон бир қарорга келиб бўлганман… Муҳаббатимиз ҳаққи, мени тинч қўйинг!..
— Бу нима деганинг? — тутоқиб кетди Соливой. — Эр-хотинмиз биз. Юр, сени опкетгани келдим!..
— Айтдим-ку, бормайман… Мен… Йўқ! Йўқ!.. Мени тинч қўйинглар-а-ар!!!
Майсара дод солганча ташқари отилди. Соливой нима қилишни билмай хона ўртасида турар, қайнонасининг танбеҳ-у, койишлариям қулоғига кирмасди…
Шу кўйи бир соатча хонада қолиб кетди. Майсарани нафақат у, ҳатто қайнона ҳам, йиғи товушини эшитиб чопиб чиққан қўшни аёллар ҳам кўндира олишмади.
У Соливойга қўшилиб келинлик уйига қайтмади.
Кун асрдан ошганда Соливой қишлоғи кўчаларида маст-аласт кезар, унинг телба каби пойинтар-сойинтар юриб бораётганини кўрган болакайлар қотиб-қотиб кулишарди.

Хотима ўрнида.

Соливой икки йилдан зиёд вақт деярли кунига Майсаранинг ҳовлисига қатнади. Аммо қайтара олмади.
Нима қила оларди? Онасининг, қариндош-уруғларнинг қистови билан охири қўшни қишлоқлик бир қизга уйланди.
Келгуси йили Соливойнинг хонадонида чақалоқ йиғиси янграй бошлади.
Fikrlar (0)
Do`stlaringiz bilan ulashing
Online: 297 (10/287)
Ro'yhatdan o'tish
Bosh sahifa
uzerotop.ru
StatMob.Ru
SAYT FAQAT +18 YOSHGA TO`LGAN VA UNDAN KATTALAT UCHUN!!!
САЙТ ТОЛЬКО ДЛЯ +18 ЛЕТ ЛЮДЕЙ
SITE ONLY FOR +18 YEARS PEOPLE