Kirish
Saytga a'zo bo'lish
XAMMASI SEKS VIDEO VA RASMLAR
SEKS TANISHUV PORTAL KIRING
Sevgi saroblari
СЕВГИ САРОБЛАРИ...

(6 qism)

Соливой қишлоқ кўчаси бўйлаб телбаларча кетиб борар, тез-тез тишлари орасидан ерга чирт этиб тупуриб қўярди. Шу маҳал орқадан таниш овоз эшитилгандек туюлиб таққа тўхтади.
Чақирган синфдош дўсти Низомиддин экан.
Жиккакина, жингалаксоч бу йигит билан Соливой деярли сирдош эди. Лекин оилавий ташвишларини ҳали унга ҳам айтмаганди. Айтишга истиҳола қилганди.
— Нима бўлди? Намунча тумшуғингни осилтирволибсан? — ҳазил аралаш деди Низомиддин сўрашиш учун қўл узатиб. — Янги уйланган одам ҳам шунақа бўладими?
— Ўзим… Шундай. — деб қўя қолмоқчи бўлди Соливой. — Кайфият чатоқ.
— Гапни айлантирма! — дея икки елкасидан ушлаб ўзига қаратди Низомиддин. — Майсаранг уйига кетиб қолган-ку!..
— Сен… Қаердан эшита қолдинг?
— Бутун қишлоқ билади. Хўш, нима бўлди ўзи?.. Уйи икки қадам бўлса, бориб олиб келсанг бўлмайдими?
— Э, ошна, сен билмайсан-да! — дея хўрсиниб қўйди Соливой.
— Нимани билмайман? Гапирсанг-чи мундоқ! Ё мендан ҳам яширасанми? Айт! Уришиб қолдингми, ё…
— Касал экан Майсара.
— Нима?.. Қ-қанақасига касал бўлади?.. Эсингни еганмисан? Шунча йилдан бери учрашиб юриб…
— Песи бор экан баданида, тушундингми, песи бор экан!..
— Песи?.. Кўп эканми?..
— Ҳа, кўп экан.
— Худо асрасин, Худо асрасин! Туф-туф-туф!.. — Низомиддин ранги ўзгариб ичига туфлай-туфлай тескари қаради ва яна Соливойга ўгирилди.
— Жўра, кечирасан-у, лекин бу касаллик эмас. Сен уни тушунишинг керак. Тўғри, сал анақароқ… Одамнинг этини жунжиктиради. Аммо касаллик эмас… Худонинг иши!.. Ўзига қолса шундай бўлай дебдими!? Худонинг бергани-да!..
— Ақл ўргатмаган сен қолувдинг! — қўлини пахса қилиб ўзи сезмаган ҳолда бақириб юборди Соливой. — Сенлар гапираверасан-да!.. Нима қилиш-қилмасликни ўзим яхши биламан. Ундан кўра, юр, бирга шаҳар айланиб келамиз!
— Хў-ўп, хўп!.. Ўзингни бос!.. Кеча сени деб сал бўлмаса Ўрин ўғриминан муштлашиб кетаёздим.
— Нимага?
— Болаларминан ўтиргандик қарта ўйнаб. Сендан гап чиқиб кетди. Ўрин бир маҳал шартта ўрнидан туриб: “Э, Солининг ўзи касал экан. Шунинг учун хотини кетиб қопти!” деса бўладими… Қандай ўрнимдан туриб ёқасига ёпишганимни билмай қолибман. Мардон ушлаб қолди-да, бўлмаса…
— Шунақами? Шунақами? — Соливой вужудида титроқ туйиб қўлларини мушт қилганча узоқ-узоқларга тикилиб қаради… — Бўпти… Ҳали шошмай туришсин… Кўрсатиб қўяман уларга… Кўрсатиб қўяман!..
Низомиддин дўстининг важоҳатини кўриб ортиқча гапириб ўтирмади. Уни елкасидан тутганча автобус бекати томон етаклади…

Икки дўст узоқ вақт шаҳар айланиб юришди. Соливой шу қадар хаёлга берилиб кетгандики, Низомиддинни ҳам унутгандек эди. Хаёлан фақат Майсарани ўйлар, аҳён-аҳёнда алам билан муштларини тугиб қўярди.
— Ҳов анави эркакни қара! — деб қолди туйқусдан Низомиддин кўча тарафга қўл чўзиб.
— Нимайкан?
— Қара, ҳов анави эркак аравачани итариб кетяпти. Кўрдингми?
— Ҳа, кўрдим. Нима бўпти?
— Аравачадаги аёл кимлигини биласанми?
— Қаёқдан билай? Амма-холаммиди билиб?
— Аёл мана шу эркакнинг хотини бўлади.
— Йўғ-э!.. — дея энди аравачадаги боши бир томонга қийшайиб кетган, лаблари осилиб, сўлаклари пастга оқиб тушаётган ногирон аёлга қаттиқроқ тикилиб қолди Соливой. — Бўлиши мумкинмас.
— Сен айтасан бўлиши мумкинмас деб. Бироқ бу ҳақиқат. Мен уларни яхши танийман. Ҳозир улар касалхонага кетишяпти. Уколларни олиб яна уйларига қайтишади.
— Сен уларни қаердан танийсан? — ишонқирамай сўради Соливой.
— Бир яқин танишим шуларнинг ён қўшниси. Ишонасанми, эркак шу аёлга уйланганда жа бунақанги қўрқинчли эмас экан. Шунчаки бир ёнига қийшайиб юраркан. Бориб-бориб юролмай қопти. Афтиям бузилиб кетибди. Шундаям эри ташлаб кетмабди.
— Униям бир нуқсони бўлса керак-да! — деди Соливой ҳорғин қадамлар билан аравачани олдинга олиб бораётган эллик ёшлардаги эркакдан кўз узмай.
— Ҳамма гап шунда-да! Эркак соппа-соғ. Лекин хотинига севиб уйланган.
— Астағфирилло! — деб юборди Соливой ҳайратини яшира олмай..
Fikrlar (0)
Do`stlaringiz bilan ulashing
Online: 148 (12/136)
Ro'yhatdan o'tish
Bosh sahifa
uzerotop.ru
StatMob.Ru
SAYT FAQAT +18 YOSHGA TO`LGAN VA UNDAN KATTALAT UCHUN!!!
САЙТ ТОЛЬКО ДЛЯ +18 ЛЕТ ЛЮДЕЙ
SITE ONLY FOR +18 YEARS PEOPLE